1

Аюбхон Камалов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 19:29
Аюбхон Камалов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Аюбхон Камалов Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

1994—2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида турли вазифаларда ишлаган.

2017 йилдан ҳозирги кунгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1