1

Бўлажак тадбиркор аскарлар муваффақиятга эришган ишбилармонлар билан учрашди

ЖАМИЯТ 27.02.2019, 19:53
Бўлажак тадбиркор аскарлар муваффақиятга эришган ишбилармонлар билан учрашди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 424-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга ошириляпти.

Ана шундай тадбирлар доирасида кеча, 26 февраль куни муддатли ҳарбий хизматчилар Қибрай туманида турли йўналишларда тадбиркорлик билан шуғулланувчи ишбилармонлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур учрашувда “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва имтиёзли кредитларни расмийлаштириш учун сертификат”ларни олишга йўлланмани қўлга киритган, ҳарбий хизматдан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган муддатли ҳарбий хизматчилар қатнашди.

Қибрай туманидаги “Саидбилол агро” чорва фермер хўжалиги фаолиятини юритиб келаётган Жалолиддин Исаев, кўп йиллардан буён паррандачилик билан шуғулланаётган “Табиат меҳри” фермер хўжалиги раҳбари Шахзод Юнусовнинг иш фаолияти намуна тарзида таништирилиб, аскарларга муваффақиятли тадбиркорлик борасида маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, деҳқончилик ва балиқчилик ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган хусусий тадбиркорлар фаолияти ҳам учрашув давомида аскарларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1