Индонезиянинг Сулавеси оролида ер кўчкиси юз берди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Содир бўлган фалокат натижасида ноқонуний олтин қазиб олинадиган кон конструкциялари остида 60 дан ортиқ одамлар қолиб кетган. Хабарларга қараганда, ҳозиргача 13 киши қутқариб олинди. Бир киши эса воқеа қурбонига айланди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.






