«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Наврўз байрами муносабати билан 21—24 март кунлари ички рейсларга чегирмалар жорий этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарида маълум қилинган.
Чегирмалардан қуйидаги тартибда жорий этилган:
- пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар — 50 фоиз чегирма;
- мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари (гувоҳномалар тақдим этилганда) — 15 фоиз;
- оилалар (икки кишидан — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача болалари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) — 15 фоиз;
- жамоалар (тўрт ва ундан ортиқ киши) — 15 фоиз.
Қўшимча қилинишича, «Афросиёб» тезюрар электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига 10 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.






