1

Андижон шаҳридаги марказий поликлиникада юзага келган портлаш сабаблари маълум қилинди

ЖАМИЯТ 02.03.2019, 04:30
Андижон шаҳридаги марказий поликлиникада юзага келган портлаш сабаблари маълум қилинди

Хабар берганимиздек, 26 февраль куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозонида портлаш юзага келган эди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида портлаш сабаблари аниқланди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Маълум бўлишича, поликлиника жойлашган ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари натижасида уч кун давомида сув таъминотида узилиш юзага келган. Бу ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали хабар берилган. Шунга қарамай, қозонхона ишчиларининг эътиборсизлиги туфайли қозонхона вақтинчалик ўчирилмаган ва сувсиз қизиб кетиши оқибатида портлаш юзага келган.

— Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уйда жойлашган Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли “А.К.С-100” русумли иситиш тизими қозонхонасида юз берган портлашдан сўнг аҳоли тураржойлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Ҳудудларда жойлашган иситиш қозонхонаси мавжуд бўлган объектлар рўйхатлари тузилиб, кундузги ҳамда тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси Азизбек Ёрқулов.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда портлаш сабаблари муҳокама қилинди. Унда мутасаддиларга соҳа ходимларининг малакасини, зиммасига юклатилган масъулият ҳиссини ошириш мақсадида тадбирлар ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, мавжуд қозонхоналарнинг яроқлилик даражасини ўрганиш, техник созлигини таъминлаш ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга зудлик билан чора кўриш юзасидан келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1