1

Намангандаги Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази буткул янгиланади (фото)

ЖАМИЯТ 02.03.2019, 04:37
Намангандаги Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази буткул янгиланади (фото)

Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази ташкил топганига бу йил 100 йил тўлди. 570 мингдан ортиқ китоб фондига эга ушбу зиё маскани барча ахборот-ресурс марказларига услубий кўмак бериб келмоқда.

Кутубхонада қулай шарт-шароит яратиш, китобхонларга замонавий андазаларда хизмат кўрсатишга эришиш замон талабига айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур бино ва у жойлашган ҳуддудни реконструкция қилиш, ахборот-кутубхона марказини тубдан модернизациялаш бўйича кенг қамровли лойиҳа тайёрлаган.

Ушбу лойиҳа асосида эндиликда бу зиё мажмуаси:

– мамлакатимиз нашриётларида чоп этилаётган китоблар ва чет эл ёзувчиларининг асарлари билан янада бойитилади;

– замонавий телекоммуникациялар ёрдамида масофадан туриб мамлакатимиз ва илғор хорижий давлатлар кутубхоналаридаги ресурслардан фойдаланиш имкони яратилади;

– китобхонларга билим ва ахборот олишлари учун шинам шароит яратилади;

– ўқув ҳамда анжуманлар заллари кўркам ва бежирим кўринишга эга бўлади.

Бир сўз билан айтганда, кутубхона ҳозиргидан икки баробар кўп фойдаланувчига хизмат кўрсата оладиган имкониятга эга бўлади.

Юртбошимиз мазкур лойиҳа билан танишар экан, уни қўллаб-қувватлашини, жумладан, ушбу маънавий қимматга эга лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, қарийб ярим гектарга тенг майдонда жойлашган кутубхона теварагини китоб мутолаасига қулай осойишта, бўлиши лозимлигини қайд этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1