АсосийJamiyat

Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

'Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

Россиянинг Волгоград вилоятида енгил автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Sputnik.

Хабарда қайд этилишича, ЙТҲ Волгоград – Москва йўналишидаги трассанинг 765-километрида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида уч нафар эркак ва икки нафар аёл киши ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага ёзги шинада бўлган Mitsubishi русумли автомобиль ғилдирагининг ёрилиб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳалок бўлган барча фуқароларнинг шахси аниқланган. Улар орасида 1965 йилда туғилган ўзбекистонлик аёл ҳам бор. Унинг Волгоград вилояти Михайлово қишлоғида истиқомат қилиш гувоҳномаси (ВНЖ) бўлган.

    Бошқа янгиликлар