Исроилда кучли сув тошқинлари рўй бермоқда, деб хабарберди ТАСС нашри.
Пойтахт Қуддусдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда тошқин бир неча автомобилларни оқизиб кетган.Бу ерга етиб келган фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳайдовчиларни машиналар ичидан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Тошқин юзага келишига тинимсиз ёғингарчилик сабаб бўлган. Ҳозирдаҳайдовчиларга Аразим водийси томон ҳаракатланмаслик тавсия этилмоқда.






