Жазоирда журналистлар иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Давлат ва хусусий телевидение ҳамда радиода фаолият олиб борувчи матбуот ходимлари мамлакатдаги ОАВ тизимида учраётган тўсиқларгабарҳам берилишини талаб қилишмоқда.Акция мамлакатдапрезидент сайлови олдидан кучайиб бораётган босим фонида ўтказилмоқда. Журналистлар Жазоирда рўй бераётган норозилик намойишларига очиқ-ойдин муносабат билдиришларига тўсқинликлар бўлаётганлигини таъкидлашмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда акцияда иштирок этган 40 нафардан ортиқ журналистлар полиция томонидан қўлга олинган.






