АсосийDunyo

Сенегалнинг амалдаги президенти сайловда ғалаба қозонди

'Сенегалнинг амалдаги президенти сайловда ғалаба қозонди'ning rasmi

Сенегалда ўтган президент сайловларида мамлакатнингамалдаги президент Маки Салл ғалаба қозонди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Сайлов комиссияси ҳисоб-китобларига кўра, унга сайловчиларнинг 58,27 фоизи овоз берган. Унинг асосий рақибиҳисобланган 56 ёшли собиқ бош вазир Идрисса Сек 20,5 фоиз овоз тўплади. Мухолифат номзоди бўлган Сек сайловлар натижаларини тан олмаслигини, бироқ ушбу масалабўйича баҳслашмаслигини маълум қилди. Маки Салл Сенегалга 2012 йилдан бери президентлик қилади. Шундай қилиб, Маки Салл мамлакатни яна 5 йил бошқаради.

    Бошқа янгиликлар