АсосийDunyo

Нигерияда ўтган президент сайловларининг натижаси эълон қилинди

'Нигерияда ўтган президент сайловларининг натижаси эълон қилинди 'ning rasmi

Нигерияда ўтган президент сайловларининг натижаси эълон қилинди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Унга кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад Бухари ғалаба қозонди. Бухари 56 фоиз овоз тўплаб, иккинчи муддатга ўз лавозимига қайта сайланди. Унинг рақиби Халқ демократик партиясидан номзод Атику Абубакарни эса сайловчиларнинг 41 фоизи қўллаб-қувватлаган. У овоз бериш натижаларини рад этмоқда. Абубакар натижаларни сохта деб ҳисоблашини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар