АҚШнинг Калифорния штатида сув тошқини рўй бермоқда, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Вазият, айниқса, шимолий ҳудудда анча жиддий. Сув уйларнинг биринчи қавати ва ертўласигача кириб борган. Банклар, мактаблар, университетлар ҳамда бошқа ташкилот бинолари табиий офатдан катта зарар кўрди. Кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётганини кўриш мумкин. Герневилл шаҳри бутунлай сув билан тўлган бўлиб, бу ерда фақатгина қайиқларда ҳаракатланиш мумкин.






