1

Солиқ тўловчиларга бевосита ҳудудларнинг ўзида сервис хизматлари кўрсатилмоқда

ЖАМИЯТ 02.03.2019, 10:16
Солиқ тўловчиларга бевосита ҳудудларнинг ўзида  сервис хизматлари кўрсатилмоқда

Хоразм вилоятида 36 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, 23 мингдан ортиғи юридик шахслар, қолгани якка тартибдаги тадбиркорлардир, деб хабар берди Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Солиқ ислоҳотлари концепциясига биноан умумбелгиланган солиқ турига ўтган тадбиркорларнинг сони 1500 тага етди. Бундан ташқари, солиқ тўловчи фуқаролар ва инвесторларга солиқ турларининг қисқариши, солиқ юкининг камайишини батафсил тушунтириш ва маслаҳатлар бериш учун ҳар бир давлат солиқ инспекциясида биттадан, жами вилоят бўйича 12 та “Солиқ-сервис” ДУКнинг хизмат кўрсатиш марказлари фаолият юритмоқда.

Солиқ тизими фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш, солиқ тўловчилар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида фаолият кўрсатаётган “Солиқ-сервис” марказлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ таъминланиб, малакали солиқ мутахассислари томонидан сервис хизматлари йўлга қўйилган.

“Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатилаётган “Солиқ-сервис” марказлари фаолиятидан тадбиркорлик субъектлари ҳам мамнун.

Мазкур марказлар солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларни бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашмоқда. Бу эса ҳисоботларни тўғри юритиш ва декларацияларни топширишда солиқ тўловчиларга яқиндан амалий ёрдам бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, 24 соат давомида фаолият юритувчи “Call-марказ” орқали аҳолига ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Хоразм вилояти филиали тажрибали мутахассислари томонидан корхона раҳбарлари ва ҳисобчиларига семинар-тренинг ҳамда ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, ҳар бир туманда ташкил этилган “Солиқ-сервис” марказлари солиқ тўловчилар билан бевосита ўша ҳудуднинг ўзида доимий асосда ишлаб, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришларида ишончли маслаҳатчисига айланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1