1

Омонулла Мадаев 76 ёшида вафот этди

ЖАМИЯТ 03.03.2019, 08:38
Омонулла Мадаев 76 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси, таниқли адабиётшунос олим «Дўстлик» ордени соҳиби, устозимиз Омонулла Мадаев 2 март куни 76 ёшида вафот этди.

Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган.

1958 йил Тошкент шаҳар 1-сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган.

1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.

Омонулла Мадаев сўнгги манзилга 3 март куни «Шайх Зайниддин ота» масжидида пешин намози вақтида кузатилиши айтилмоқда.

Биз таҳририятимиз ижодкорлари номидан устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1