АсосийJamiyat

Афсонавий Елена Исинбаева Тошкентга келди (фото)

'Афсонавий Елена Исинбаева Тошкентга келди (фото)'ning rasmi

Енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналиши бўйича 2 карра Олимпиада, 3 карра жаҳон чемпиони Елена Исинбаева Тошкентга келди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Афсонавий спортчини кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари ва спортга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва мухлислар иштирок этди.

Елена Исинбаева ташрифи давомида «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасининг тантанали тақдирлаш маросимида ҳам қатнашади. Шунингдек, 4 март куни 11:00 да МОҚда спортчи билан матбуот анжумани ташкил қилиш режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар