Итларнинг характери уларнинг хўжайинлари ифодасидир, дея хабар қилмоқда Naked-science.ru нашри.
Маълум бўлишича, итлар ва уларнинг хўжайинлари характерлари ўртасида ўхшашлик бор экан. Масалан, фаол, кўп харакатланадиган кўппакларнинг хожалари ҳам жисмонан фаол бўларкан. Жаҳлдор одамларнинг итлари ҳам қопағон бўларкан. Бунинг сабабини қуйидагича ифодалаш мумкин: биринчидан, одамлар ўзларига “маслакдош” уй ҳайвонларини танлайдилар, иккинчидан, вақт ўтиб, итлар ўз хўжайинларига мослашадилар.






