АҚШ вулқонлар остида қолиши мумкин, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
АҚШ Геология хизмати мутахассисларининг аниқлашича, Калифорнияда еттита ҳаракатга келиши мумкин бўлган вулқон ўчоқлари мавжуд экан. Агар вулқонлар отилса, 200 минг аҳолининг ҳаёти хавф остида қолиши турган гап. Вулқон ўчоқлари, айниқса, Шаста, Лонг-Валли, Клир-Лейк, Лассен ҳудудларида кучли.
Шунча қарамай, ушбу хавф ҳукумат амалдорлари томонидан етарлича баҳоланмаяпти.






