1

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти йўлакдан чиқиб кетди (фото, видео)

ЖАМИЯТ 03.03.2019, 19:53
Теглар: Видео
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти йўлакдан чиқиб кетди (фото, видео)

2 март куни Москва вақти билан соат 21:59 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY631 рейси билан Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган Boeing-767 йўловчи самолёти "Пулково" аэропортида қўнгандан сўнг, олд ғилдираклари учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ ва самолётга зарар етмаган. Йўловчиларни эвакуация қилишга зарурият юзага келмади.

Ҳодисанинг эҳтимолий сабаби сифатида ноқулай об-ҳаво шароити ва йўлакнинг ҳолати келтирилмоқда.Самолёт бортида 241 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси бўлган.

“Пулково“ аэропортидаги воқеа юзасидан Россия Федерацияси тергов қўмитаси ва Росавиация тергов олиб бормоқда.

Фавқулодда ҳолат сабабли HY632 - рейси кейинга қолдирилди. Миллий авиакомпания томонидан Санкт Петербургда йўловчиларни меҳмонхоналарга жойлаштириш чоралари кўрилган.

"Авиакомпания маъмурияти вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун барча чораларни кўради ва ҳар қандай ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1