1

Тошкент-Бухоро йўлида Nexia ёниб кетди

ЖАМИЯТ 03.03.2019, 20:50
Тошкент-Бухоро йўлида Nexia ёниб кетди

Тошкент - Бухоро йўналишидаги магистрал йўлнинг Сирдарё вилоятидан чиқиш қисми вақтинча ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, бунга айни шу ҳудудда “Нексия” русумидаги автомобиль ёниб кетгани сабаб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль Андижон вилоятида яшовчи фуқарога тегишлидир. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар, барча аланга ўчирилишини кутиб турган.

Машина ичида бўлганларнинг аланга бошланган вақтда салондан чиқиб улгургани айтилмоқда.

Кўнгилсиз ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот йўқ. Олов қандай келиб чиққани ҳам номаълум бўлиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1