1

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўзини ёқиб юборган эркак билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди

ЖАМИЯТ 03.03.2019, 21:09
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  ўзини ёқиб юборган эркак билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди

Ҳокимлик матбуот хизматининг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда бу ҳаракатга қўл урган Бахтиёр Эрданов кредитга олинган пуллари эвазига очган кафеси жойлашган бино бузиб ташлангани, бу масалада бир неча ой давомида туман ҳокимлигига мурожаат қилгани, бироқ қабулга кира олмагани баён этилган. Бироқ у ёки унинг оила аъзолари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтмаган. Кафе кўринишидаги бино ва иншооти ҳам бўлмаган.

«Унинг фаолияти қўлбола тайёрланган енгил конструкцияли кичик хонада санитария ва гигиена талабларига зид тарзда перашки пишириб сотиш бўлган. Айнан шу хона ўзбошимчалик билан қурилиб фаолият олиб борилгани учун туман мутасаддилари томонидан бартараф этилган.

Бахтияр Эрданов билан суҳбатлашилганда, у ўз кўрсатмасида 2018 йил август ойида турмуш ўртоғи савдо учун 15 миллион сўм кредит олганлиги, кредитни қисман тўлаб, 9 миллион 545 минг сўм қарз бўлиб қолгани, ушбу кредит тўловини тўламасдан Тожикистон Республикасига 4 ойга кетиб қолганлиги, ушбу ҳаракатларни сиқилиши натижасида содир этганлигини, ўзига ўт қўйган вақтида катта ўғлига телефон орқали видеотасвирга ёзиб олишни айтганлиги, муқаддам туманда қўлбола перашки тайёрлаб сотганлиги, бироқ тадбиркор эмаслигини баён этган», дейилади ҳокимлик хабарида.

Бахтиёр Эрдонов ушбу масалада бир неча ойдан буён туман ҳокимлигига мурожаат қилгани, бироқ туман ҳокими қабулига кира олмагани ҳақидаги кўрсатмалари юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1