Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Форс кўрфази давлатларига ташрифи давом этмоқда, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
Унинг навбатдаги манзили эса Саудия Арабистони бўлди. Саудия подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз билан Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашув чоғида Сурия ва Ямандаги можаролар ҳамда нефть бозоридаги вазият бўйича сўз борди. Томонлар янги битим тузилгани тўғрисида эълон қилмадилар. Лавровнинг таъкидлашича, ҳар икки мамлакат ҳам ОПЕК ичидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни давом этириш ниятида. Шунингдек, Россия ва Саудия Арабистони савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш ниятида.






