АҚШнинг Индиана штатида мактаб автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда Репорт нашри.
Бортида 20 дан ортиқ ўқувчилар бўлган автобус Аурора шаҳридан Цинциннати шаҳри томон йўлга чиққан вақтда юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Воқеа оқибатида қурбон бўлганлар йўқ. Бироқ 19 нафар ўқувчилар жароҳат олиб, яқин орадаги касалхонага етказилган. Ҳодиса қайси ҳайдовчининг айби билан рўй бергани юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






