Янги “Узуклар ҳукмдори” сериалининг вақти аниқ бўлди, деб хабар қилмоқда Кinopoisk.ru нашри.
Унга кўра, сериал воқеалари Иккинчи даврда бўлиб ўтади, бу эса Питер Жексоннинг трилогиясидан 3000 йил аввал деганидир.
Шу тарзда биринчи мавсумда ёш Арагорн ҳақида сўз бориши тўғрисидаги миш-мишларга чек қўйилди. Бўлғуси қиролнинг туғилишига қадар ҳали анча вақт ўтади.
Сериалнинг бешта мавсуми чиқарилади, умумий бюджет эса тахминан 1 млрд доллар бўлиши мумкин.






