2019 йили адабиёт бўйича бирваракайига икки Нобель мукофоти топширилади, дея хабар берди Godliteratury.ru нашри.
Янги мавсумда Швеция академияси қўлдан бой берилганларнинг ўрнини тўлдирмоқчи – жорий йилда адабиёт соҳасида бирданига икки лауреатга Нобель мукофоти топширилади.
10 декабрь куни 2018 ва 2019 йил учун мукофот ўз соҳибларига топширилади.
2018 йили Академиядаги жанжалли ҳолатлар туфайли Адабиёт бўйича мукофот топширилиши кейинги йилга қолдирилган эди.
Тарихда мукофот топширилиши 7 марта тўхтатилган бўлиб, унинг олтитаси жаҳон урушлари билан боғлиқ эди.






