Жорий йилда Винни-Пух ҳақидаги илк китоб дунё юзини кўрганига 93 йил тўлади, дея хабар бермоқда Ria.ru нашри.
Винни-Пух ҳақидаги илк китоб 1926 йил 14 октябрда сотувга чиқади. Ана шундан сўнг британиялик ёзувчи Алан Милннинг асари энг кўп харид қилинадиган жаҳон болалар адабиёти асарига айланади. Машҳур айиқчанинг номи кўчаларга берилади, ҳатто шу номдаги спорт тури ҳам пайдо бўлади, унинг “юзи” 18 мамлакат почта маркасини безайди. Кўплаб экранизациялар ва театр постановкалари пайдо бўлади.
Walt Disney компанияси “Йўлбарснинг саргузаштлари” (2000), “Рождество Пухи” (2002) ва “Тангача катта кинода” трилогиясини катта экранларга чиқаради. Трилогия мультфильм яратувчиларига юз миллион долларга тушади, аммо истараси иссиқ қаҳрамонлар туфайли бу маблағ бир неча баробар кўп бўлиб қайтиб келади.