АсосийDunyo

Хитойда илк виртуал сухандон аёл пайдо бўлди

'Хитойда илк виртуал сухандон аёл пайдо бўлди 'ning rasmi

Хитойда илк виртуал сухандон аёл пайдо бўлди, деб хабар берди Segodnya.ua нашри.

2018 йили “Синьхуа” Хитой давлат ахборот агентлиги Sogou.com билан биргаликда дунёдаги илк сунъий интеллектли телебошловчини намойиш этган эди. Яқинда эса агентлик нейротармоқдан дунёдаги илк бошловчи виртуал аёлни яратди. Унга Синь Сяомен деб исм берилди.

Синнинг мимикаси ҳар қандай аёлнинг юз ҳаракатларига тўғри келади, бироқ синчков томошабин унинг лабларидаги дефектни пайқаши мумкин.

Синнинг профессионал дебюти март ойидан бошланди.

    Бошқа янгиликлар