АсосийDunyo

82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа президент лавозимига ўз номзодини қўйишдан воз кечди

'82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа президент лавозимига ўз номзодини қўйишдан воз кечди 'ning rasmi

Жазоир президенти 82 ёшли Абдулазиз Бутафлиқа мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини қўйишдан воз кечди, деб хабар берди Trend нашри.

У саломатлигидаги муаммолар туфайли 5-маротаба номзодини илгари суриш фикридан қайтган. Президент халққа қилган мурожаати чоғида “Соғлиғим ва ёшим Жазоир халқи олдида ўз мажбуриятларимни бажаришга имкон бермайди”, дея таъкидлаган.

Бир неча ҳафта олдин Бутафлиқа апрель ойида ўтказиладиган президент сайловларида иштирок этишини маълум қилганидан сўнг мамлакатда бунга қарши оммавий норозиликлар бошланганди.

    Бошқа янгиликлар