АсосийDunyo

Венесуэлада жиноятлар сони ортиб бормоқда

'Венесуэлада жиноятлар сони ортиб бормоқда 'ning rasmi

Венесуэлада кузатилаётган электр токи узилиши билан боғлиқ вазият ортидан мамлакатда жиноятлар сони ортиб бормоқда, дея хабар қилмоқда Day.Az нашри.

Пойтахт Каракасда айни вақтда супермаркет ва дўконлар ёпилган. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, полиция 50 дан ортиқ кишини дўконларга ўғрилик учун кирган вақтида қўлга олган. Аксарият жойларда жиноятчилар ойналарни синдириб, ичкаридан ўзлари истаган нарсани олиб чиқиб кетишмоқда. Венесуэла ҳукумати бу ҳолатга АҚШни айбдор қилиб кўрсатган. Ўзини мамлакат президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо эса энергия инқирозида президент Николас Мадурони айбламоқда. Гуайдо тизимни қайта тиклашда ёрдам сўраб, Япония ва Германияга мурожаат қилганини маълум этган.

    Бошқа янгиликлар