Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемон Европа парламентига сайловларда иштирок этишини маълум қилди, дея хабар қилди Репорт нашри.
Уни “Каталония учун” партияси номзод қилиб кўрсатган. Пучдемоннинг сўзларига қараганда, сайловларда иштирок этиш Европанинг эътиборини Каталониядаги можарога қаратишга ёрдам беради.
Шунингдек, Каталония халқаро миқёсда ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини беришга қаратилган яна бир қадам бўлади, дейди Пучдемон. У Каталония мустақиллиги учун умумхалқ референдуми ўтказганидан сўнг Испания Бош прокуратураси томонидан қўзғалон уюштирганликда айбланган ва Бельгияга қочиб ўтган.






