Австралиялик фуқарони телефон ўлимдан сақлаб қолди, деб хабар берди Лента ру нашри.
Янги Жанубий Уэльсда 43 ёшли эркак машинадан тушиб камон ва пайкон билан қуролланган танишини кўриб қолади. Уни суратга тушириш учун телефонини олади. Шу пайт 39 ёшли эркак у томонган ўқ узади. Ўқ эса гажетга бориб санчилади ва унинг эгасининг жағини бироз шилади.
Кейинроқ қонунбузар полиция томонидан ҳибсга олинди.






