Буюк Британияда 150 килограммли йигит икки баробар озиб, ўз севгисини топди, деб хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
Хаверхилл шаҳрида истиқомат қилувчи Люк Уизерс (Luke Withers) ортиқча вазни туфайли муаммоларга дуч келаверарди. Айниқса, ўзига умр йўлдош топишда.
Бир куни у ўзидаги бор журъатни йиғиб, шаҳардаги Slimming World (Озаётган олам) гуруҳига аъзо бўлади ва овқатланиш рационини қайтадан кўриб чиқади. Натижада эса бир йил ичида 70 килограммдан вазн ташлайди. Шундан сўнг Люк ўз бахтини топди.






