Америкалик бейсболчи Алекс Родригес қаллиғи актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопесга қиймати 4,5 миллион долларлик узук совға қилди, деб хабар берди Daily Mail нашри.
Узук 20 каратли бриллиантдан иборат.
Лопес ва Родригес 14 йил аввал танишишган, 2017 йилдан бери эса бир-бирларига кўнгил қўйишган. Яқинда эса улар никоҳдан ўтишларини эълон қилишди.






