Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган бўлишига қарамай, бу каби қонунбузарлик ҳолатлари учраб турибди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қоидабузарликларни фош қилишди.
Жумладан фуқаро С.Ў. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган 36 дона “Rokacet plus” номли инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи психотроп дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Шунга ўхшаш ҳолатда хориждан келган почта жўнатмасида 150 дона “Alprazolam ratiopharm 0,5 mg” номли психотроп дори воситаcи борлиги аниқланди.
Шунингдек, хориждан фуқаро Ш.Т. номига юборилган почта жўнатмаси ҳам божхона назоратидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган 6 турдаги салкам 480 дона дори воситалари ҳамда психотроп дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






