“Гарри Поттер” ҳақидаги янги фильм яна экранларда пайдо бўлади. Фильм продюсерлари трейлерни суратга олишга улгуришди ва янги йил арафасида тўлиқ тасвирга олиш ишларига киришишни режалаштиришмоқда.
Британиялик талабалар бюджети 40 минг фунт (тахминан 63 минг доллар) бўлган фильмни суратга олишни мўлжаллаган, деб ёзмоқда The Guardian.
Зарур маблағни тўплаш бўйича ишлар бир ойга мўлжалланган бўлиб, шу муддатда улар керакли пулни йиғиш ниятида. Ҳозирча уларни 101 инвесторлар қўллаб-қувватламоқда. Улар ҳисоб-рақамга 6000 доллар ўтказиб беришган. Бюджетни шакллантириш учун яна 16 кун олмоқда.





