АсосийDunyo

Қора мушук касаллик туфайли оқ рангга кирди

'Қора мушук касаллик туфайли оқ рангга кирди'ning rasmi

Германиянинг Баден-Вюртемберг ерларидаги Рауэнберг шаҳрида кам учрайдиган касаллик туфайли қора мушукнинг ранги оққа айланди, деб хабар берди Лента ру нашри.

Мушукча туғилганда унинг фақатгина тумшуғи оқ, қолган жойи қоп-қора бўлган. Вақт ўтиши билан эгаси унинг оқ рангга кираётганини сезиб қолган. Бир неча ойдан кейин мушукда бир нечта қора доғларни ҳисобга олмаганда умуман оқ рангга кирган.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, унинг бундай рангга киришига витилиго касаллиги сабаб бўлган. Витилиго касаллиги одамларнинг бир фоизида учраса-да, мазкур касаллик мушукларда жуда кам ҳолларда учрайди.

Мушукнинг ранги ўзгарганига қарамай, ўзини яхши ҳис этмоқда. Унинг эгаси севимли жониворининг расмларини 15 мингдан ортиқ фойдаланувчиси бўлган Instagram саҳифасига жойлаштириб боради.

    Бошқа янгиликлар