АсосийDunyo

2013 йилдаги энг ғалати рекордлар

"Гиннеснинг рекордлар китоби" ҳамда унга киритиб борилаётган рекордлар ҳақида маълум маълумотларга эгасиз. Бу китобга асосан кўпчиликни ҳайрон қолдирадиган, инсонлар олқиши ва ҳайратига сабаб бўладиган ҳолатлар, воқеалар ва бошқалар киритилади. Қуйидаги рекордлар эса ўзларининг ғалатилиги билан ажралиб туради:

1. Энг катта мотоцикл Италиялик Фабио Реггиани томонидан ишлаб чиқилган.

2. Энг оғир велосипед эса Голландиялик ишқибоз Воутер ван ден Босч томонидан яратилган бўлиб, унинг оғирлиги 750 кг келади.

3. АҚШнинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи Денисе Дурлагнинг оиласи дунёдаги энг баҳайбат ит эгаси ҳисобланадилар. Зевс лақабли итнинг бўйи 1,118 м бўлиб, дунёнинг аввалги энг баҳайбат ити Гигант Джордж ҳисобланар эди.

4. АҚШнинг Висконсин штатидаги Катт Жейк лақабли 9 ойшли отнинг бўйи 210,19 см бўлиб, у ҳозирда тирик бўлган энг катта от номи билан Гиннес Рекордлар китобидан жой олди.

5. Ҳеппи лақабли, нигерия эчкиси Флориданинг Форт Майерс шаҳрида скейтбордда салкам 36 м масофани 25 секундда босиб ўтиб, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди.

6. Жаҳонга машҳур National Geographic Kids журнали янги жаҳон рекордини ўрнатиб, “Гиннес рекордлар китоби”дан ўрин егаллашга муваффақ бўлди. Ушбу журнал ходимлари АҚШлик оилалар ҳамда болалар томонидан фойдаланишга яроқсиз деб топилган 16407 дона спорт оёқ кийимларини коллексия қилишди. Эътиборли жиҳати, ушбу коллекцияда машҳур хонанда Тейлор Свифт ҳамда Оне Диреcтион гуруҳи солистлари ҳам фаол иштирок этишган.

    Бошқа янгиликлар