АсосийShou-biznes

Алишер Навоий номидаги кино саройида корейс киноси кунлари бошланди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “Корея карвони – Марказий Осиё 2014” тадбирлари доирасида “Корейс фильмлари фестивали – 2014” бошланди.

Фестиваль таниқли корейс кинорежиссёри Канг Чже-Пюнинг 1950-53-йилларда бўлиб ўтган корейс уруши вақтидаги бир оила тақдирига бағишланган “38-параллель” фильми билан очилди.

Бундан ташқари, ўзбек томошабинлари мазкур кино саройда турли жанрдаги “Ёшликнинг қайноқ қони” (2013, режиссёр Ли Ен У), “Яхши, ёмон, жинни” (2008, режиссёр Ким Чжи-Ун), “Мени тут” (2013, режиссёр Хён Чон Ли), “Буюк ошпаз” (2007, режиссёр Жжен Юн Су) ва “Янги дунё” (2013, режиссёр Пак Хун Жон) бадиий фильмларини томоша қилиш имконига эга.

Шу билан бирга, корейс киноси кунлари Фарғона ва Андижон шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

“Корейс фильмлари фестивали – 2014” ташкилотчиси Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. Тадбирларни ўтказишга ушбу мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси кўмаклашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль Ўзбекистонда иккинчи маротаба (2012 йили ва ҳозир) ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА хабар қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар