АсосийShou-biznes

Герцогиня де Альба вафот этди

Испан Севильесида истиқомат қилувчи герцогиня де Альба  88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда glavred.info нашри хабар беради.

Тўлиқ исми Альба Мария дель Росарио Каэтана Альфонса Виктория Евгения Франциска Фитц-Жеймс Стюарт ва Сильва.  Бу маълумотни шаҳар мэри Хуан Игнасио Зольдо ҳам унинг вафоти муносабати билан билдирган таъзияси орқали исботлаган.

Ўтган ҳафтада герцогиня юрак аритмияси туфайли касалхонага ётқизилганди.

Эслатиб ўтамиз, у инглиз қироли Яков II нинг авлодларидан саналади. Де Альба энг кўп унвон олган герцогинялардан бири сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган. У 7 та герцогиня унвони, 23 та маркиза ҳамда 19 та графиния унвонларига сазовор бўлган. 85 ёшида де Альба Альфонсо Диез Карабантесом  билан турмуш қурганди. 

    Бошқа янгиликлар