АсосийDunyo

Sony Стив Жобс ҳақидаги фильмни суратга олишни рад қилди

Sony Pictures компанияси вакиллари Стив Жобс ҳақидаги фильмни суратга олиш режасини бекор қилишганини маълум қилишди. Фильм сценарийси Аарон Соркинга тегишли эди. Ҳозирча компания ходимлари бу қарорга ҳеч қандай изоҳ беришгани йўқ.

Бундан аввалроқ Apple асосчисини жонлантиришдан актер Кристиан Бейл бош тортган эди, дея хабар беради Movie Web.

Лойиҳа тугатилишидан бир неча кун олдин бу ролга актер Майкл Фассбендер рози бўлган эди. Бироқ вақт шуни кўрсатдики, бу алмаштириш бефойда бўлди. Sonyнинг фильмни суратга олмаслиги ҳақидаги янгилик билан бирга Universal Pictures ушбу лойиҳани олиши мумкинлиги тўғрисидаги хабар чиқди. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар