АсосийShou-biznes

Азиза Низомова "Turkvizyon-2014" танловининг финалига чиқди

Қозон шаҳрида ўтказилаётган “Turkvizyon-2014” танловида Ўзбекистондан Азиза Низомова иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

"Popcorn" сайти ёзишича, кеча, 19 ноябрь куни мазкур халқаро танловнинг ярим финал босқичи бўлиб ўтди ва жами 25 мамлакатдан ташриф буюрган иштирокчилар орасидан 12 таси финал учун йўлланмани қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳам финалчилар сафидан жой олди.

“Turkvizyon-2014” нинг финал босқичида Туркманистон, Россия, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Босния ва Герцеговиния, Македония каби давлатларнинг вакиллари қаторида Ўзбекистон вакиласи ҳам иштирок этади”, дейилади хабарда. 

Ярим финал баҳсида Азиза Низомова “Дунё бўлсин омон” қўшиғини ижро этиб, ҳаққоний 172 баллни қўлга киритди. Танловнинг финал босқичи эса 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар