АсосийShou-biznes

Лола ҳамда Dj Piligrim қаровсиз қолган жониворлар ҳимоячиси

Ижтимоий тармоқлар орқали хонанда Лола мушуклар билан бирга тушган фотосуратлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳар икки ижодкор қаровсиз қолган жониворларни ҳимоя қилишга қаратилган фотосессияда иштирок этишган. Бу билан жониворларга бефарқ қарамасликка ва уларга ҳам инсонларнинг меҳри, ёрдами ва ғамхўрлиги керак деган ғояни илгари сурилганлиги айтилмоқда. Мазкур фотосуратлар янги тақвимларда ҳам фойдаланилади, деб хабар қилади “Popcorn” сайти.

Аввалроқ, Лола ва Dj Piligrim иштирокида автомобилда хавфсизлик камаридан фойдаланишга даъват этувчи клип суратга олинган эди.

 

    Бошқа янгиликлар