Тель-Авив университети олимлари дунёда илк бор 3D-форматда чинакам юрак чоп этишди, деб хабар қилди РЕН-ТВ нашри.
Синов тариқасида ўнлаб мана шундай юраклар чоп этилди. Уларнинг нечоғли самарадорлиги ҳайвонларга ўтказиб кўрилиб текширилади.
Бундай форматдаги юракни чоп этишга 3,5 соат вақт сарфланади. Эндиликда беморлар донор кутмай, иккинчи юракка эга бўлишлари билдирилмоқда.






