АсосийShou-biznes

Колумбияда биринчи марта адабиёт бўйича Гарсиа Маркес мукофоти топширилди

Адабиёт йўналишида Гарсиа Маркес номидаги мукофот совриндори аргентиналик Гиермо Мартинес бўлди.

Мукофотни топшириш маросими Колумбия пойтахтидаги “Колон” театрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда мукофотнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Маросимда Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос иштирок этди ва ушбу тадбирнинг муҳимлигини таъкидлади.

Ғолиблик учун испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда 2013 йили эълон қилинган 123та иш курашди.

    Бошқа янгиликлар