1

Андижон вилоятида ишсиз фуқаро Epica автомобилини ҳайдаб қочди

ЖАМИЯТ 24.11.2014, 08:38
Андижон вилоятида ишсиз фуқаро Epica автомобилини ҳайдаб қочди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро туман ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, Epica русумли автомобилининг ўғирлаб кетилганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «На Посту» газетасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, у автомобилини кўчада қаровсиз қолдириб, ишлари билан кетган. Бироздан сўнг қайтганида эса машинанинг жойида йўқлигини кўрган.

Жабрланувчининг мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, вилоят ҳудудида машинани тутиш режаси тузилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида тез орада Epica’ни ҳайдаб қочган шахс ишсиз фуқаро экани аниқланиб, у қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1