1

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 56 фоизга оширди

ЖАМИЯТ 24.11.2014, 08:48
Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 56 фоизга оширди

Ўзбекистон 2014 йилнинг сентябрь ойида Хитойга умумий қиймати 116 миллион долларга тенг бўлган 360 миллион кубометр газ экспорт қилди, дея хабар бермоқда Podrobno.uz.

Хитой божхона идораси маълумотларига асосланиб «Интерфакс»нинг ёзишича, бу Марказий Осиёдан Хитойга етказиб берилган жами газнинг 13 фоизини ташкил этади ва йиллик ҳисобда барқарор ўсиш суръати 56,52 фоизга тенг бўлиб турибди.

Туркманистон Хитой бозорига газ етказиб бериш бўйича Марказий Осиёда етакчи мамлакат бўлиб қолмоқда – 2014 сентябрида мамлакат Хитойга қиймати 848 миллион долларга тенг 2,38 миллиард кубометр газ етказиб берган. Маълумот учун, бутун бир 2013 йил давомида Туркманистон Хитойга 24,78 миллиард кубометр газ ўтказганди.

Хитойга 2013 йил июлидан бошлаб газ етказиб беришни йўлга қўйган Қозоғистон эса 2014 йилнинг сентябрида 30 миллион кубометр газ сотган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврида Хитойга етказиб берилган газ ҳажмидан 10 миллион кубометрга кўпроқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1