1

Дунёдаги энг қимматбаҳо телевизор (фото)

ДУНЁ 24.11.2014, 12:04
Дунёдаги энг қимматбаҳо телевизор (фото)

Бугунги кунга қадар B&O, Vertu каби йирик компаниялар томонидан дунёдаги энг қимматбаҳо техник жиҳозлар ишлаб чиқарилган. Айни дамда эса британиялик Стюарт Хьюз дунёдаги энг қимматбаҳо телевизорни яратиш баробарида, ушбу компаниялар билан тенглаша олишини исбот қилди.

12 ёшда техникага қизиқа бошлаган Стюарт Хьюз улғайгач, турмуш ўртоғи билан Goldstriker International дизайнерлик фирмасига асос солишади. Улар оддий техник жиҳозларини қимматбаҳо кўринишга келтириш билан шуғулланишарди. Сиз суратда кўриб турган телевизор дунёдаги энг қимматбаҳо телевизор саналади. Унинг нархи 2 250 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.

PrestigeHD телевизорининг экрани 55 дюйм. Стюарт Хьюз айнан ушбу телевизорни санъат асарига айлантирди. Телевизорнинг корпуси 28 килограммли 18 карат олтиндан ишланган. Унинг устки қисми 72 дона олмослар билан безатилган. Унинг янада бежирим кўриниша учун каркас олдидаги қисми алллигатор терисидан маҳсус тикиб чиқилган. PrestigeHD SUPREME Rose Edition номини олган ушбу телевизорни сотиб олиш истагидаги ҳаридорлар тобора кўпаймоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1