Польшанинг Тушин шаҳри раҳбарияти болалар майдончаси учун безак сифатида Винни-Пух қиёфасидан фойдаланишни инкор этди. Бунга унинг “жинси номаълумлиги” сабаб қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда “Croatian Times” хабар берди.
Варшавадан 140 километр узоқликда жойлашган Тушин шаҳридаги болалар майдончаси учун Винни-Пух қиёфаси асосий безак сифатида кўрилаётган эди, аммо унинг қайси жинсга мансуб эканлиги ноаниқлиги боис унинг тимсолидан фойдаланишга рухсат берилмади.
Маҳаллий ҳокимиятдагилар машҳур қаҳрамон нотўғри кийинганини (Винни иштонсиз ҳолатда тасвирланади) ва қайси жинсга мансублиги номаълумлигини билдиришди.
Бу айиқнинг муаммоси шундаки, унинг кийими етарли эмас. У доим ярим-яланғоч юради, бу эса болалар тарбиясига зид.
“The Independent”нинг ёзишича, болалар майдончаси тимсоли қайси қаҳрамон бўлиши ҳақида ҳозирча бир қарорга келингани йўқ, лекин Винни-Пух ушбу рўйхатдан чиқариб юборилди.
“Disney” компанияси томонидан оммалаштирилган машҳур Винни-Пух ўтган асрнинг йигирманчи йилларида ўйлаб топилган: у ёзувчи Милннинг ўғли Кристофер Робинга тегишли ўйинчоқ айиқчанинг номидир. Боланинг бошқа ўйинчоқлари ҳам китоб саҳифаларидан жой олган. Милн фақат бойқуш ва қуённи ўйлаб топган.
Манба: tjournal.ru





