АсосийDunyo

АҚШ мудофаа вазири истеъфога чиқди

Бугун АҚШ президенти Барак Обама Оқ Уйда мамлакат мудофаа ишлари вазири Чак Хейгелнинг истеъфосини қабул қилди.
68 ёшли вазирнинг истеъфоси Ироқ ва Сурия ҳудудидаги “Ислом давлати”га қарши зарур даражада кураш олиб бормагани ва вазиятни ўнглай олмагани билан боғлиқ.
Чак Хейгел 2013 йил 26 февралида Пентагон раҳбари этиб тайинланган эди. У “Вьетнам уруши” қатнашчиси ҳисобланиб, узоқ йиллар давомида АҚШ армиясида турли лавозимларда хизмат қилиб келган эди.
Шунингдек, Хейгел Барак Обама ҳукуматидаги республикачилар партиясидан бўлган ягона вакил эди.
АҚШнинг янги мудофаа вазири этиб ким тайинлангани ҳақида ҳали хабарлар чиқмади.

Манба: tass.ru

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар