Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги “Боғи Гулафшон” истироҳат мажмуасида жойлашган “Ором” боғида атоқли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда uz24.uz.
Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Рампур Раза кутубхонаси ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамкорлигида чоп этилган мазкур рисоланинг тақдимоти Бхимрао Амбедкара номидаги Агра давлат университети кўмагида ўтказилди.
Тадбирда Ҳиндистон илмий-академик доиралари, маданият ва адабиёт намоёндалари ва журналистлар иштирок этди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “Девони Бобур” 13 та ғазал ва уларнинг айримларига шарҳларни ўз ичига олган бўлиб, 66 бетдан иборат. Рисола Ҳиндистон олий ўқув юртларининг Бобур ва бобурийларийлар даври билан боғлиқ тадқиқотлар марказлари учун қўлланма сифатида тарқатишга мўлжалланган.





