1

Йўловчилар совуқдан музлаб қолган самолётни жойидан силжитишга муваффақ бўлишди

ДУНЁ 26.11.2014, 14:10
Йўловчилар совуқдан музлаб қолган самолётни жойидан силжитишга муваффақ бўлишди

Краснояр ўлкасидаги Игарка аэродромида ўз манзилларига етиб олишни истаётган йўловчилар самолётни биргаликда жойидан силжитишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда LifeNews нашри маълумотларига таяниб, Day.Az хабар беради.

Бунинг сабаби, бугун 26 ноябрь куни ушбу ўлкадаги ҳаво ҳарорати -52 даражагача совиб кетган ва шу туфайли самолёт ғилдираклари музлаб, жойидан қимирлай олмаган. Албатта, авиакомпания вакиллари самолёт ғилдиракларидаги музни эритишга ҳаракат қилишди. Бир неча бор амалга оширилган урунишлардан сўнг, самолёт йўловчиларни ўз бағрига олиб, манзил томон парвоз этган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1